Ўзбекистонда 2021 йилда электромобиллар импорти қарийб олти баробарга ошди

Ўзбекистонда 2021 йилда электромобиллар импорти қарийб олти баробарга ошди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг декабрь ойида 110 та электромобил импорт қилинган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Ўтган бир йил ичида ўзбекистонликлар 16,9 миллион долларга жами 809 та электромобил олиб кирган — бу 2020 йилга нисбатан 6 баробар кўп демак. Уларнинг 74 таси (қарийб 90 фоизи) Хитойдан олиб келинган бўлса, 24 та электромобил Туркиядан ва яна 20 таси АҚШдан импорт қилинган.

Ойлар кесимида энг кўп электромобил июлда олиб келинган — 164 та (ўтган 3 йил давомида импорт қилинган жами электромобиллар сонидан бироз кам). Шундан сўнг талаб камайган, аммо ноябрь ойида ўсиш яна кузатилган. Декабрда ўсиш яна давом этган — ойига яна 34 та машина.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!