Олтин нархи яна рекорд ўрнатди ва 3100 доллардан ошди, деб хабар беради Reuters.
Душанба куни олтин нархи бир унция учун 3106,50 долларни ташкил этиб, рекорд даражага етди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг тарифлари ва потенциал иқтисодий таназзул ҳамда геосиёсий беқарорлик билан боғлиқ хавотирлар ушбу активга инвестицияларнинг янги тўлқинини келтириб чиқарди, дея хабар беради Reuters.
Олтин йил бошидан буён 18 фоиздан кўпроққа ошган. Шу ой бошида нарх биринчи марта унция учун 3000 доллардан ошди. Мутахассислар буни иқтисодий беқарорлик, геосиёсий кескинлик ва инфляция билан боғлиқ хавотирларнинг кучайиши билан изоҳламоқда.
Бундан ташқари, олтин нархининг ошиши қатор банкларни ўз прогнозларини оширишга ундади.
Goldman Sachs, Bank of America ва UBS бу ой олтин нархини кўтарди.
Goldmanнинг тахминига кўра, йил охиригача нарх бир унция учун 3300 долларга етади, бу аввалги прогноз 3100 доллардан ошади. Bank of America 2025 йилда нарх унция учун 3063 доллар ва 2026 йилда 3350 доллар бўлишини тахмин қилмоқда, унинг аввалги тахминлари 2750 ва 2625 доллар бўлган эди.
Трамп лавозимга киришганидан бери Америка саноатини ҳимоя қилиш ва савдо камомадини камайтириш учун янги тарифларни жорий этиш режаларини илгари сурди.
У 2 апрель куни жавоб тарифларининг янги пакетини эълон қилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.