Ўзбекистон ва Қозоғистон юк ташиш ҳажмини оширади

Ўзбекистон ва Қозоғистон юк ташиш ҳажмини оширади

“Ўзбекистон темир йўллари” ва “Қазақстан темір жолы” компаниялари вакиллари шундай келишувга эришди.

Томонлар юк ўтказиш салоҳиятини ошириш учун “Оқ кўприк” (Ўзбекистон) ва “Сариагаш” (Қозоғистон) станцияларида технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича келишувга эришди.

Шу орқали “Оқ кўприк” чегара пункти ўтказиш имконияти кунига 30 жуфт поезддан 45 жуфт поездга оширилади ва мос равишда йиллик юк ташиш ҳажми 60 млн тоннагача кўпаяди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!