Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабарига кўра, янги “Aқтобе – Нукус” йўналишида парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади. Бунгача эса Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳафтасига 32 та рейс мавжуд эди.

Шунингдек, бўлиб ўтган учрашувда томонлар транзит ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини, хусусан, юк ташиш ҳажмини кўпайтириш, темир йўл ва автомобил транспортини ривожлантириш, йирик қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилдилар.


Маълум қилинишича, жорий йил январь-май ойларида товар айланмаси 46 фоизга ошди ва 1,5 миллиард долларни ташкил этди. Қозоғистоннинг Ўзбекистонга экспорти 58,4 фоизга ўсди. Пандемияга қарамай, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида юк ташишнинг барча турлари кўпайган.

Фақатгина жорий йилнинг биринчи чорагида контейнер ташувлари 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 57 фоизга ўсиб, 233, 9 минг YFE (йигирма фунтлик эквивалент)га етди. Жорий йилнинг 6 ойида автомобил транспортида юк ташиш ҳажми 18 фоизга ўсди ва 1, 3 миллион тоннани ташкил этди.

Шу билан биргаликда учрашув давомида томонлар йирик қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш - “Дарбаза – Мақтаарал” янги темир йўл линиясини қуриш, “Туркистон – Чимкент Тошкент” тезюрар магистрал йўлини қуриш ва бошқа режаларни муҳокама қилдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!