Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ўмон элчиси билан турли даража ва шаклдаги бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ўмон элчиси билан турли даража ва шаклдаги бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ўмон элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусайдий билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон-Ўмон муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этиб, "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувининг Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтганини олқишладилар.

Икки томонлама асосда ва халқаро институтлар доирасидаги сиёсий ва дипломатик ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.

Турли даража ва шаклдаги бўлажак учрашувлар, жумладан, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!