Ўзбекистон тарихидаги энг ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдоров: "Агар вазият шу тарзда давом этса, мен ҳам федерациямни ўзгартираман" (ВИДЕО)

A A A
Ўзбекистон тарихидаги энг ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдоров: "Агар вазият шу тарзда давом этса, мен ҳам федерациямни ўзгартираман" (ВИДЕО)

Жавоҳир Синдоров — бу исм-шарифни жуда кўпчилик эшитган бўлиши мумкин. Жавоҳир 12 ёш 10 ой 8 кунлик вақтида учинчи гроссмейстерлик талабини бажариб, 2018 йилда дунё шахмати тарихида иккинчи энг ёш халқаро гроссмейстерга айланганди.

Жавоҳир Синдоров «Дарё» мухбири билан суҳбатда мамлакат шахмат федерациясининг эътиборсизлиги, фаолиятини эрта якунлаган шахматчилар ва федерацияни алмаштириш масаласи ҳақида сўз юритди.

Беш ёшимдан буён шахмат билан шуғулланаман. Уч нафар укамдан иккиси ҳам шахмат билан шуғулланган. Оиламда профессионал шахматчилар бўлмаган, бу спорт турига мени бобом олиб кирган, отам эса мени ҳар доим қўллаб-қувватлаган.

2018 йилда шахмат тарихидаги энг ёш иккинчи гроссмейстерга айланганман. Албатта, бу натижага эришиш йўлида машаққатли меҳнат қилганман, жуда қийин бўлган. Унвонни қўлга киритганимдан кейин мени Ўзбекистонда жуда яхши кутиб олишган. Кеч бўлишига қарамай барча яқинларим, устозларим, телевидение ходимлари ва мухлислар аэропортга чиққан. Ўша вақтда менга Президент томонидан уч хонали уй калити топширилган.

Чет эл мусобақаларига ўзининг ёнидан харажат қилиши ва федерациянинг эътиборсизлиги ҳақида

Профессионал шахматчи йилига камида 9 ёки 10 та халқаро мусобақада иштирок этиши керак бўлади. Бунинг бир ёки иккитаси Ўзбекистонда бўлиши мумкин, қолган барча мусобақалар чет элда бўлиб ўтади. Гроссмейстерлик унвонини қўлга киритиш учун йилига 9-10 та чет эл мусобақаларида қатнашишга тўғри келган. Бунга кетадиган харажатнинг барчаси оилам томонидан қопланган. Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан менга ҳеч қандай моддий ёрдам берилмаган.

Рекордни янгилаганимдан кейин ҳам шахмат федерацияси томонидан ҳеч қандай эътибор бўлмади. Улар фақатгина федерация расмий сайтида мени табриклаш билан чекланди.

Тушунарсиз сабабларга кўра Президент совғаси — автомобилдан қуруқ қолгани ҳақида

Гроссмейстерлик унвонини қўлга киритганимда бир ой ўтар-ўтмас олти кишидан иборат Ўзбекистон шахмат терма жамоаси билан 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги бутунжаҳон шахмат Олимпиадага бордик. У ерда кучли рақиблардан устун келган ҳолда, Ўзбекистон тарихида биринчи марта Олимпиада чемпионлигини қўлга киритдик. Бизни Тошкентда тантанали равишда кутиб олишди. Кейинроқ қатнашчиларга Президент совғаси — автомобиллар топширилди. Лекин мен ва жамоадошим Ситора Сапарова ҳатто тақдирлаш маросимига чақирилмадик ҳам, қолган қатнашчиларнинг барчасига автомобиль совға қилинди. Федерация нима учун биз иккимиз маросимга чақирилмаганимизни изоҳсиз қолдирди.

Тақиқлар, тақиқлар...

2019 йилда Ёшлар Иттифоқи кўмагида Синдоров Жавоҳир Кубоги мусобақасини ташкил қилдик. Унда қўшни мамлакатлардан ҳам ёш шахматчилар келиб иштирок этди. Лекин негадир, айрим тенгдошларим бу мусобақада қатнаша олмади. Кейинчалик суриштирсак, шахмат федерацияси томонидан оғзаки тақиқ қўйилган экан.

Федерацияни алмаштириш борасида

Албатта, чет эл федерацияларидан қатор таклифлар келган. Бироқ мен Ўзбекистон ўғлони сифатида ўз юртимни ҳимоя қилгим келади. Агар шахмат федерация томонидан бундай тўсқинликлар бўлаверса, у ҳолда Гулруҳбегим Тоҳиржонова сингари федерациямни алмаштиришимга тўғри келади. Аммо мен буни хоҳламайман. Шунчаки бизга ҳам озгина эътибор берилишини истаймиз.

Мисол учун Ҳиндистон федерацияси оддийгина Опен мусобақасига 70 нафар шахматчисини барча харажатларни қоплаган ҳолда юборди. Бу ерда эса туғишган укам Исломбек Синдоров олти карра Осиё чемпиони, икки карра Жаҳон чемпиони бўлишига қарамай мана шу эътиборсизлик сабаб фаолиятини муддатидан аввал якунлади.

Бошқа федерацияларда йилига юзлаб мусобақалар ташкил этилади, Ўзбекистонда эса — битта халқаро мусобақа. Биз ўз даражамизни сақлаб туришимиз учун кўплаб мусобақаларда қатнашишимиз керак, уларнинг кўпи эса чет элда бўлади ва харажатларни ўзимиз қоплашимиз керак. Шу сабаб мен таниган кучли шахматчилар, гроссмейстерлар Темур Галиев, Антон Филипов, Темур Кўйбакоров ва бошқалар ўз федерациясини алмаштиришга мажбур бўлган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда жуда кўплаб ёш иқтидорлар ўсиб келмоқда. Агар улар ҳам эътиборсиз қолдирилса, худди укаларим ва бошқа кўплаб шахматчилар каби фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлади.

Жавоҳир Синдоров, гроссмейстер

Жавоҳир Синдоров — 2005 йилнинг 8 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. Жавоҳир уч карра Ўзбекистон чемпиони, олти карра Осиё чемпиони ва беш карра Жаҳон чемпиони. У 2018 йилда учта гроссмейстерлик шартларини бажариб, жаҳон тарихидаги иккинчи энг ёш (12 ёш 10 ойлик 8 кунлик) шахматчига айланган. Кейинчалик Жавоҳирнинг рекордини ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу (12 ёш 7 ойлик 17 кунлик) янгилади. Айни дамда Синдоров дунё шахмати тарихидаги учинчи рақамли энг ёш халқаро гроссмейстер бўлиб турибди.

Аввалроқ ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШнинг Миссури университети жамоасида дона сураётгани ва энди халқаро мусобақаларда АҚШ номидан қатнашиши маълум бўлганди. Кейинчалик блогер Азиза Умарова шахматчилар оиласи ва федерация ўртасидаги совуқ муносабат ҳақида мақола эълон қилди. Бунга жавобан федерация раддия билдирди. Федерация ушбу хабарлар фонида ОАВда эълон қилинган мақолаларни бир ёқлама деб баҳолаган. Шунингдек, терма жамоадан чиқиб кетиш фикри спортчининг ўзига тегишли экани ва бунда бошқаларни айбдор қилиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Кейинроқ опа-сингил шахматчилар Нафиса Мўминова ва Хулкар Тоҳиржонова Шахмат федерациясининг раддиясига муносабат билдириб, «Шахмат федерацияси устимиздан мағзава ағдарди» деганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

АҚШ "тарвузи қўлтиғидан тушиб кетди": Туркиянинг рухсатисиз Қора денгизга ядровий сув ости кемаларини жойлаштира олмайди

Бу ҳақда Türkiye нашри Туркия нашри халқаро ҳуқуқ бўйича экспертларга таяниб ёзди.

Бола ўғрилари ушланди

2023-йилдан бери камида 25 нафар чақалоқни сотиб улгурган.

Илон Маск барча мамлакатларни Европа Иттифоқини тарк этишга чақирди

Унинг фикрича, Европа Иттифоқи Европада демократияни йўқ қилмоқда.

Ер томон учаётган юлдузлараро объект ўзга сайёралик кема бўлиши мумкин

Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.

Тошкент бозорларида арзонлаштирилган нархларда гўшт сотилиши бошланди

Тошкентда аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Боксчиларимиз Осиё чемпионатини "портлатиб ташлади"

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Биз дунёдаги учинчи йирик иқтисодиётга айланаётган давлатмиз

Ҳиндистон етакчиси Моди ўзининг сўнгги нутқида Трамп ва АҚШ маъмурияти расмийларининг танқидларига жавоб берди.

Ҳиндистон АҚШ ва ЕИнинг Россия нефть импортига қарши ҳужумларига жавоб қайтарди

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандҳир Жайсвал баёнотида маълум қилди.

"Агар Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечса, бунинг молиявий оқибатлари жуда катта бўлади"

Ҳиндистон ҳукумати ўз нефтни қайта ишлаш заводларига Россиядан нефт харид қилишни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма бермаган,

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Дилшод Тўрахўжаев иши: Россия Ўзбекистонга нота йўллади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур иш юзасидан расмий нота берди.

Хитой АҚШнинг санкциялар қўлламоқчи эканлигига муносабат билдирди

У бу ҳақда "РИА Новости" агентлигига маълум қилди.

Рубио Трамп-Путин учрашуви шартларини айтди

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Fox Business нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Женнифер Лопес концертига бепул автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Бу автобуслар орқали сиз концертга хавфсиз ва ўз вақтида етиб боришингиз мумкин.

"Биздан Арманистон жанубини тортиб олишяпти, лекин буни ҳеч ким гапирмаяпти"

Унга кўра, Зангезур йўлаги яратилиши Арманистонни "суриялашув"га олиб келиши мумкин.

Зеленский: "Ҳозирда Россия урушни тўхтатишга кўпроқ мойил"

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида айтиб ўтди.

Тошкентда 19 ёшли йигит кўчада кийимсиз юргани бўйича маълумот берилди

Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.

Хитойда кўчки остида 14 киши қолиб кетди

Қолган беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Ғазода қашшоқлик қурбонлари сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Бурш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

АҚШнинг Жоржия штатидаги Форт-Стюарт ҳарбий базасига қуролланган шахс бостириб кирди

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар бор, бироқ уларнинг сони ҳозирча номаълум.

Испанияда жазирамадан 1060 киши вафот этди

Испанияда ёзнинг иккинчи иссиқ тўлқини хавфи остида, бу камида кейинги якшанбага қадар давом этиши кутилмоқда.

Кўкдаладаги газ портлаши оқибатида 10 синф қиз ҳам вафот етди

Масъуллар воқеадан сўнг, портлаш ва ундан келиб чиққан ёнғин 4 кишининг умрига зомин бўлганини очиқлаганди.

Инсоният тарихида биринчи марта ядро қуроли қўлланилган кун: Ҳиросимага атом бомбаси ташланганига 80 йил тўлди

Оқибатда Қўшма Штатлар Б-29 Энола Гай бомбардимончи самолёти ҳеч қандай қаршиликка учрамай, шаҳар марказидан учиб ўтган ва “Кичкинтой” деб номланган ядро бомбасини шаҳарга ташлаган.

Сирдарёда машина олиб қочган икки йигит Бўкада уларни тўхтатишга уринган ИИБ ходимини пичоқлади

Андижон вилояти, Хўжаобод туманидан бўлган 18 ёшли икки йигит ўзлари Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кирганидан фойдаланиб, олиб қочган.

Ғазоликларни қиришга чорлаган исроиллик футболчини немислар ортига қайтаришди

Германия Иккинчи Бундеслигасининг «Фортуна Дюсселдорф» клуби, мухлисларнинг босими туфайли, исроиллик ҳужумчи Шон Вайсман билан режалаштирилган шартномани бекор қилди.

Кўкдаладаги портлашда ҳайдовчи жароҳатланди

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Кўкдала туманида рўй берган ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати "портлаш" эмас, ёнғин чиққанини маълум қилди.

Колумбиядаги сув тошқинларидан 2 мингдан ортиқ киши жабрланди

Санта-Марта мэри Карлос Пинедо шаҳарда тўрт соат ичида ҳар квадрат метрга 155 миллиметр ёмғир тушганини айтди. У бу миқдорни "жуда юқори" деб таърифлади.

Дорихонада маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

Жумладан, вояга етмаган М.К.га етказилган тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Гулистондаги вилоят мусиқали драма театрида ёнғин чиқди

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:09 да воқеа жойига етиб борган ҳамда соат 18:12 да ёнғинни қуршаб олиб, 19:00 да тўлиқ ўчирган.

Чилида фожиа: Шахтадаги ишчилар ҳалок бўлди

Шахтанинг ўпирилиб қулашига Чили тарихидаги энг кучли сейсмик силкинишлардан бири сабаб бўлган. Зилзила Эль-Теньенте шахтасига катта зарар етказди.

Сериалдан илҳомланган икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди

Американинг «Эгрилик сари» сериалидан илҳомланган ҳиндистонлик икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди.

Ғазода гуманитар ёрдам навбатига қилинган ҳужумда 9 фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги соғлиқни сақлаш идоралари ва гувоҳларга таяниб хабар берди.

ХАМАС: 2023 йилдан бери Ғазода 230 дан ортиқ журналист ҳалок бўлди

Бу ҳақда ХАМАСнинг расмий вакили Иззат ар-Ришк Telegram-канали орқали хабар берди.

Ғазода геноцид сиёсати оқибатида хавфли касаллик тез суръатда тарқалмоқда

Вазирлик бош директори Мунир ал-Буршнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда 95 та янги ҳолат аниқланган, шулардан 45 нафари болалар, иккиси эса 15 ёшдан кичик.

Зеленский Россиянинг Украинага қарши босқинида Ўзбекистон фуқароларининг иштирокини қайд этди

Дронлар билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш, аскар ёллаш ҳамда бригадаларни бевосита молиялаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.