Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат автомашина рақами маълум қилинди (фото)

Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат автомашина рақами маълум қилинди (фото)

Ўзбекистон тарихида автомашина рақами учун тўланган рекорд сумма янгиланди. «50 777 ZZZ» давлат рақами Наманган вилоятида яшовчи фуқаро томонидан «Чиройли машина рақамлари» аукционида салкам 670 миллион сўмга сотилган.

Бошланғич баҳоси 135 миллион сўм дея баҳоланган автомобиль рақами кимошди савдоси давомида нархи 132 маротаба кўтарилиб, якунда 669 миллион 600 минг сўм эвазига сотилган. Бу Марказий банк томонидан 6 май учун белгиланган доллар курси (11 132,56 сўм) бўйича 60 минг доллардан ортиқни ташкил этади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2022 йил январь–март ойларида онлайн аукционлар орқали 86,7 миллиард сўмлик 40 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилган.

Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат автомашина рақами маълум қилинди (фото)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!