Ўзбекистон Президенти "ИННОПРОМ" халқаро кўргазмасини бориб кўрди

Ўзбекистон Президенти "ИННОПРОМ" халқаро кўргазмасини бориб кўрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 апрель куни Тошкент шаҳрида иш бошлаган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрди.

Кўргазма “Central Asian Expo Uzbekistan” мажмуасида ўтказилмоқда. Экспозициянинг умумий майдони 18 минг квадрат метрдан зиёд. Унда Россия, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан 10 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Кўргазмада машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё саноати, транспорт, қурилиш, IT ва бошқа тармоқлардаги етакчи корхоналарнинг технологик ечимлари, замонавий ускуналари ва тайёр саноат маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Павильонлар ва экспозицияларни кўздан кечириш чоғида давлатимиз раҳбари иқтисодий кооперация учун катта салоҳият ва янги бизнес ғоялар ишлаб чиқиш учун яхши имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

Форум янги йирик лойиҳаларни илгари суришга суръат бағишлаши, узоқ муддатли шериклик алоқаларини ривожлантириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегация билан учрашувлар ўтказди.

Россия делегацияси раҳбари Президентимизга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўтган йил май ойида Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръати сақланиб қолмоқда, икки мамлакат ҳудудларини фаол жалб этган ҳолда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, кооперация лойиҳалари ва дастурларини илгари суриш, шу жумладан "Иннопром" форуми доирасида ўзаро мувофиқлашган ечимларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувда етакчи корхоналарнинг саноат кооперациясини ва фаол гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жадал мулоқотларни давом эттириш, нефть-газ, кимё, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудларидаги саноат зоналари доирасида қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.

"Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев билан суҳбатда тинч атом соҳасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда ядро технологияларини қўллаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “МИФИ” филиали негизида кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари давра суҳбатида иштирок этди. Унда икки мамлакат ҳудудлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ режаларни тақдимот қилдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Ўзбекистон Россия элчисини чақиртирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.

Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидан норози бўлди

Унинг сўзларига кўра, тиббиётга оид фанлардан кўра инглиз тили дарслари кўпроқ ўтилади

Франция Россия Ғалаба байрамига таклиф қилинмаганидан ғазабланди

Франция Россия Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларга таклиф этилмаганидан норози.

Қодировнинг аҳволи жуда оғир: у ворис қидирмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашаётгани республикада ҳокимият алмашинуви жараёнини фаоллаштирганини "Новая газета Европа" суриштируви маълум қилди.

Қашқадарёда талабалар тренд видео олди ва,,,

Винеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тренд видео қилганмиз. Бу эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди.

Ҳабиб ЕЧЛда ким ғолиб бўлишини истаётганини айтди

Менинг фикримча, улар бу мавсумда ЕЧЛни ютишади. Агар тўғрисини гапирсам, уларнинг ғалабасини жуда хоҳлайман.

"Украиналиклар руслар босиб олган ҳудудларни де-факто беришга тайёр"

"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.

"Эл-класико"да "Реал" ҳужумида кимлар ўйнаши маълум бўлди

11 май куни "эл-класико" бўлиб ўтади, унда Ла Лига чемпионлиги тақдири ҳал бўлиши мумкин.

"Космос-482" Ерга қуламоқда

Яқин кунларда оғирлиги қарийб ярим тонна бўлган совет планеталараро космик аппарати Ерга қулайдиган бўлди.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Европа давлатларидан бири Россия билан урушга тайёрлана бошлади

Британия Россия билан уруш ҳолатида янгиланган ҳаракат режасини ишлаб чиқишга киришди. Бу ҳақда Telegraph газетаси хабар бермоқда .

Покистоннинг нечта атом бомбаси бор?

Россиянинг «Известия» нашри Покистоннинг ядровий салоҳиятини баҳолади.

АҚШ Украинадаги можаронинг бошланишига масъул шахсларни ошкор қилди

Бу ҳақда бизнесмен Бен Коэн Такер Карлсонга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Москвага йўл олган камида ўнта самолёт бошқа шаҳарларга қўнди

Бу ҳақда “ТАСС”ГА Москва аэропортлари ахборот хизматлари маълум қилди .

Иш ҳафтаси расман қисқаради — маош ўзгармайди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Литва ва Латвия Вучич самолётига осмонни ёпди — Ғалаба кунига Москвага йўл тўсилди

"Вечерне Новости" газетаси хабар беришича, Литва ва Латвия Вучичнинг Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага йўл олган самолётига ўз ҳудудлари устидан учиб ўтишни тақиқлади.

Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар пакетида БАА, Вьетнам, Туркия, Сербия ва Ўзбекистон компаниялари нишонга олинган

Financial Times маълумотларига кўра, булар Россияга чекловларни четлаб ўтишга ёрдам бераётган 20 та фирмадан иборат.

Қодиров ўзини лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги сўзларини тушунтирди

У "кўпчилик унинг баёнотининг маъносини тушунмаган"лигини айтди

Путин Япониянинг таслим бўлишини нишонлашга боради

Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.

Арманистон қўшинлари Қизил майдонда пайдо бўладими?

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Пашинян Ғалаба кунини нишонлашга таклиф этилганини маълум қилди.

Венгрия ЕИ режасига қарши: “Россия газидан воз кечиш — суверенитетга таҳдид

Венгрия Россия газини ҳимоя қилмоқда.

Сиртқи таълимга қабул тўхтатилади

Президент фармонига ko’ra, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди.

Деновда руҳий хасталикка чалинган аёл ёш болани пичоқлаб ўлдирди

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, қизча вафот этган.

Тошкентда икки автомобилда ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғонада Nexia-3 ва Tico тўқнашди ва ҳайдовчи вафот этди

2000 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 машинасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.

Ла Лига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди

Маълумотларга кўра, "Райо Вальекано" машғулот базасида спорт кийимлари, жумладан, ўйинчиларнинг кўплаб бутсалари ўғирлангани туфайли биринчи жамоа машғулотлари тўхтатилган.

Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ: “Тезлик жуда юқори бўлган”

“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Рэпер Р.Diddy иши юзасидан суд жараёни бошланади

Агар суд уни айбдор деб топса, рэпер умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Хьюстонда отишма: 15 киши яраланди, 1 нафари вафот этди

Оқибатда 16 ёшдан 40 ёшгача бўлган 15 киши ўқ жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган.

Ҳиндистон сув ости миналарини синовдан ўтказмоқда

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх синовларни шарҳлар экан, мина “Ҳиндистон денгиз флотининг сув ости жанговар имкониятларини янада оширишини” таъкидлади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех фаолиятига чек қўйилди

Ашёвий далил сифатида олинган мазкур дори воситалари ва асбоб ускуналарнинг умумий қиймати қарийб 10 млрд сўмни ташкил қилади.

Чапақайлар кўпроқ миллиардерга айланишини тадқиқотлар кўрсатмоқда

Дунёдаги энг йирик 500 та компания раҳбарлари орасида чап қўлликлар сезиларли даражада устунликка эга.

Яманнинг Ходейда порти Исроил ҳужумлари туфайли тўхтатилди

“Репорт ” “ТАСС”ГА таяниб , бу ҳақда “Ансор Аллоҳ” ҳаракатидан ҳутийлар назорати остидаги Ал-Худейда вилоятидаги манба маълум қилди.

Ямандаги цемент заводи портлаши оқибатида 42 киши жароҳат олди

Бу ҳақда “Репорт” телеканали хабар берди.

Испанияда электр қуввати узилиши Франция ядро реакторининг ёпилишига олиб келди

Бу ҳақда Франциянинг РТЕ электр тармоқлари оператори хабар берди.