Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров сайловда овоз берди

Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров сайловда овоз берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров мамлакатда ўтказилаётган президентлик сайловларида иштирок этlb.. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 41-сайлов участкасига келиб, муносиб номзодга овоз берди.

«Аллоҳ таолога шукрки, бугун тарихий воқеада иштирок этиш бахтига муяссар бўлдик. У ҳам бўлса, Ўзбекистон президентлигига муносиб номзодга овоз бериш кунидир. Мен ҳам мана шундай бир юртнинг фуқароси сифатида, диёрини севувчи мусулмон ўлароқ овоз беришда иштирок этмоқдаман. Умид қиламизки, азизлар ҳар бир нарса ниятга боғлиқдир.

ИмомҚайд этилишича, овоз бериш жараёнларида диний соҳа ходимлари, айниқса, имом-хатиблар ва мударрислар ҳам фаол иштирок этган. Бухорий ҳазратлари ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом барча ишлар ниятга боғлиқдир, деб марҳамат қилганлар. Шундай экан биз ҳам муносиб номзодга яхши ният ила овоз бердик. Ҳар бир мўмин-мусулмоннинг яхши ният ила муносиб номзодга овоз бериши яхшилик йўлидаги ҳамкорлигидир.

Ҳақ таоло Қуръони каримда: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!» деб баён қилган (Моида, 2).

Шундай экан, биз яхшилик йўлида бир-биримизга ёрдам бермоқдамиз. Аллоҳ таоло муносиб номзодни юртимиз, халқимиз ва келажагимиз учун хизмат қилишда Ўзи мададкор бўлсин», — дейди муфтий.

Қайд этилишича, овоз бериш жараёнларида диний соҳа ходимлари, айниқса, имом-хатиблар ва мударрислар ҳам фаол иштирок этган.

Маълумот учун, Нуриддин Холиқназаров 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!