Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонни ривожлантириш учун 400 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 17 июнь куни қабул қилинган “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Маълум бўлишича, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки 5 йиллик имтиёзли давр билан 18 йилга 150 млн доллар, Халқаро тараққиёт уюшмаси эса 5 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга 250 млн доллар маблағ ажратган.
Қайд этилишича, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарз Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Шунингдек, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз, хизмат кўрсатганлик ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.