Ўзбекистон - Ироқ учрашуви билет нархлари қанча?

Ўзбекистон - Ироқ учрашуви билет нархлари қанча?

Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати финал ўйини чипталари нархи 25-300 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Пойтахтдаги “Бунёдкор” стадионида 18 март куни соат 19:00да Осиё Кубоги U20 финали бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик футболчилар Ироқ терма жамоаси билан тўқнаш келишади.

Ўйин чипталарини “Бунёдкор” стадиони кассалари ёки махсус сайт орқали харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 март куни Ўзбекистонда U20 ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги старт олди. Ушбу турнир жамоаларнинг 2023 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмасини таъминлайди.

Ўзбекистон терма жамоаси 15 март куни Жанубий Корея терма жамоасини мағлуб этиб, ёшлар ўртасидаги турнир финалига йўл олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!