Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини бажариш ҳамда Фуқаро авиацияси обектларидаги ҳақиқий вазиятни ўрганиш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги директорининг ўринбосари, Нукус халқаро аэропортида парвозлар хавфсизлиги ҳолатини жойига чиқиб ўрганди.
Аэропортнинг парвозлар хавфсизлигини таъминлайдиган обектларига ташриф буюриш давомида аеродром, метеорология, аэронавигация, радиотехника ва ёруғлик сигналларини таъминлаш, ҳаво ҳаракатини бошқариш, қидириш ва қутқариш, шунингдек авиация хавфсизлиги бўйича ишларнинг ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, аеропорт ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди, унда ходимларининг муаммоли ва шахсий масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги
ПФ-158-сон фармонини амалга ошириш бўйича фуқаро авиациясига оид “Ўзбекистон-2030” стратегияси масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунлари бўйича аеропортнинг бошқарув таркиби иштирокида брифинг ўтказилди, унда аниқланган камчиликлар ва муаммоли масалалар муҳокама қилинди ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.