Ўзбекистон ҳудудида қанча тулки борлигини биласизми?

Ўзбекистон ҳудудида қанча тулки борлигини биласизми?

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мавжуд тулкиларнинг умумий сони 4 533 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш тадбирларини бажарувчи ташкилотлар ҳисоб-китобларига кўра, тулкилар сони энг кўп Қашқадарё вилоятида рўйхатга олинган — 1537 та. Ундан кейинги ўринни 10 та кам кўрсаткич билан Қорақалпоғистон Республикаси эгаллаган. Шунингдек, қуйидаги вилоятлар ҳудудларида ҳам тулкилар кўп ҳисобланади:

  • Тошкент вилояти – 624 та;
  • Бухоро вилояти – 392 та;
  • Фарғона вилояти – 356 та.

Статистика қўмитасига кўра, мамлакатдаги тулкилар сони бўрилар сонига қараганда 3 мингтага кўп. Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳайвонот боғлари сони 3 тани ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!