Ўзбекистон фуқароси ҳамюртининг икки ойлик чақалоғини ўғирлаб кетди

Ўзбекистон фуқароси ҳамюртининг икки ойлик чақалоғини ўғирлаб кетди

Ўзбекистонлик касал чақалоқнинг биологик онаси ўз ватандошини кўрсатмоқда, ҳужжатларга кўра у қиз фарзандни дунёга келтирган.

"Кун" нашрига кўра, 16 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 24 ёшли фуқароси Москва тумани полициясига мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, 20 сентябрь куни Орджоникидзе кўчасидаги туғуруқхонада қиз фарзандни дунёга келтирган. Рўйхатдан ўтмагани ва оқибатлардан қўрққани туфайли аёл 36 ёшли ватандошининг ҳужжатларидан фойдаланган. Ҳар икки аёлнинг ташқи қиёфаси жуда ўхшашдир.

Дунёга келган қиз касал экани аниқланди: юрак пороги. Чақалоқни Авангард кўчасидаги 1-сонли болалар шифохонасига олиб боришган. Биологик онанинг сўзларига қараганда, 14 ноябрь куни эрталаб ҳамюрти касалхонага келиб, болани жонлантириш бўлимидан олиб кетган. Унга рад жавоби беришнинг иложи бўлмаган: сабаби ҳужжатлар бўйича айнан у чақалоқ онасидир.

Таъкидланишича, ҳозирги пайтда гумонланувчи ва боланинг қаерда экани аниқлаштирилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!