Ўзбекистон элчиси Қатар Амирига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон элчиси Қатар Амирига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Ашраф Ходжаев кеча Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маросим Дохадаги Лусаил саройида бўлиб ўтди. Фахрий қоровул сафини айланиб ўтгач, элчининг Қатар раҳбари билан мулоқоти бўлиб ўтди.

Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Президентига самимий салом ва эзгу тилакларини йўллади. Қатар етакчиси ўтган йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга биринчи ташрифини, тарихий Самарқанд шаҳрини зиёрат қилганини илиқ эсга олди.

Амир Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этди.

Суҳбат якунида Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон элчисига мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ходжаев шу йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси сифатида Дохага ташриф буюрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!