Ўзбекистон элчиси Қатар Амирига ишонч ёрлиғини топширди

Ўзбекистон элчиси Қатар Амирига ишонч ёрлиғини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Ашраф Ходжаев кеча Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга ишонч ёрлиғини топширди.

Дохадаги Лусаил саройида бўлиб ўтган маросим чоғида Қатар раҳбари элчимиз билан мулоқот қиларкан, дастлаб Президентимизга самимий салом ва эзгу тилакларини йўллади. Қатар етакчиси ўтган йил июнь ойидаги мамлакатимизга илк ташрифи, тарихий Самарқанд шаҳрини зиёрат қилганини илиқ эслади.

Амир ўзаро муносабат жадал ривожланаётганини таъкидлаб, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш учун улкан салоҳият мавжудлигини ҳам қайд этди.

Суҳбат якунида Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон элчисига мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги йўлидаги алоқани ривожлантиришда муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ходжаев шу йил 11 февраль куни республикамизнинг Қатардаги биринчи элчиси сифатида иш бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!