Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини муддатидан илгари Президенти сайловларида иштирок этиш учун тасдиқлади

Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини муддатидан илгари Президенти сайловларида иштирок этиш учун тасдиқлади

Бугун ўтказилган Экологик партиянинг IV қурултойида партия етакчиси Абдушукур Хамзаев 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари сайловларда Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 12 май Экологик партия Абдушукур Хамзаев номзодини президентликка тавсия қилган эди. Шундан сўнг партия сайловда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни тақдим этди ва рухсат олди.

Қурултай давомида, шунингдек, номзоднинг сайловолди дастури ҳам тасдиқланди.

Унинг сайловолди дастурида пестицидлардан фойдаланишдан воз кечишга йўналтирилган «Яшил Ўзбекистон – 2030» дастурини ишлаб чиқиш, «Яшил виза» дастурини жорий этиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг «яшил иқтисодиётга ўтиш индекси»ни ишлаб чиқиш, юк ташишни йирик машиналардан темир йўлларга ўзгартиришга қаратилган чоралар ва бошқа вазифалар назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз етакчиси Улуғбек Иноятовни ва «Адолат» социал-демократик партияси эса Робахон Маҳмудовани Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!