Ўзбекистон ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида рейд ўтказди

Ўзбекистон ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида рейд ўтказди

Ўзбекистон ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 5—7 февраль кунлари мамлакат миқёсида “Орият” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди.

Маълум қилинишича, 7 февраль куни ўтказилган “Орият” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари давомида ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС) ва бошқа турдаги юқумли, тери-таносил касалликларининг тарқалишини олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар, тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилди.

Тадбирлар доирасида 340 та объект текширилиб, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган 2 957 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган 93 та жиноят ишлари доирасида 94 киши жиноий жавобгарликка тортилди. 153 киши маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1920 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда уларнинг 766 нафари расмий огоҳлантирилди.

“Қорадори” тадбирларининг иккинчи босқичида жами 640 та махсус тезкор тадбирлар доирасида 1401 нафар гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, сақлаш, истеъмол қилишда гумон қилинган шахслар билан тезкор ва профилактик огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида жами 28 килограмм 857 грамм гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 9 421 дона кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. 18 та ноқонуний ўқотар қурол ва 126 дона совуқ қуроллар аниқланди.

Шунингдек, 339 кишига нисбатан 269 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 119 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 53 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. 656 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 234 нафари расмий огоҳлантирилди.

Telegramъда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида 1 кило синтетик гиёҳвандлик воситаси “закладка” усулида кўмилгани тўғрисида тезкор маълумот олинди.

Маълумот асосида олиб борилган тадбирлар натижасида 1986 ва 2002 йилда туғилган, икки нафар шахс гиёҳвандлик воситасини кўмилган жойдан олаётган вақтида ушланди. Улардан бири яшаб келаётган Миробод туманидаги уйнинг турли жойларида “закладка” усулида тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган жами 200 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, изоляцион лента ва зип-пакетлар борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.

Одам савдосига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида вақтинча яшаб келаётган Туркия фуқароси ва икки нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Ушбу шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, жинсий эксплуатация қилиш мақсадида икки нафар аёлни Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбулга жўнатаётган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

Пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1980 йилда туғилган шахс Учтепа туманида 1987 йилда туғилган фуқарога таҳдид қилиб, унинг юз соҳасига бир неча маротаба ургани ва нархи 280 АҚШ доллари бўлган қўл телефони ҳамда 460 минг сўм пулларини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширингани аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, ушбу шахснинг таниши ўзининг яшаш манзилида “Макаров” пистолетини сақлаб келаётгани ҳақида тезкор маълумот олинди. 6 февраль куни 1978 йилда туғилган мазкур шахс ушланиб, унинг Учтепа туманидаги уйида ўтказилган тинтув давомида, 1980 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона “Макаров” пистолети, 2 дона ўқдон ва 15 та жанговар патронлар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

АҚШ Украинада абадий уруш ўтказиш истагини эълон қилди

Бу ҳақда профессор Питер Кузник РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди .

"Сизлар бизга террорчи, биз эса сизларга сув берамиз"

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Нью-Деҳлида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Эстония ва Россия ўртасида жанг чиқишига сал қолди

Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

Германия Россияга таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Германия ҳукумати вакили Штефан Корнелиус маълум қилди, деб ёзади Berliner Zeitung газетаси.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Россия Украинада янги ҳужумни бошлади

Россия музокараларни манипуляция воситаси сифатида қўлламоқда, тинчликка жиддий интилиш кўрсатмаяпти.

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".

Шомуродов "Рома"нинг "Аталанта"га қарши ўйинини асосий таркибда бошлайди

Италия А Сериясининг 36-турида "Аталанта" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилади.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Путин махсус операциянинг асл мақсадини очиқлади

Россия президенти бу ҳақда “Россия 1” журналисти Павел Зарубинга берган интервьюсида таъкидлади.

Украина разведкаси Россиянинг қитъалараро ракета учириш режасини ошкор қилди

Украина разведкаси: Россия 19 майга ўтар кечаси “Ярс” қитъалараро ракетасини “ўқув-жанговар” тарзда учиришни режалаштирмоқда.

СССР терма жамоаси дарвозабони футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон деб топилди

Москванинг “Динамо”сида ўйнаган СССР терма жамоаси дарвозабони Лев Яшин жаҳон футболи тарихидаги ўз позициясида энг яхшиси деб топилди.

Футбол тарихидаги энг кучли футболчи ким эканлиги маълум бўлди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ўз сайти саҳифаларида тарихдаги энг яхши футболчилар рейтингини эълон қилди.

Зеленский ҳар қандай форматдаги музокараларга тайёрлигини айтди

Владимир Зеленский Россия билан ҳар қандай форматда музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.

АҚШ молия вазири: Божлар яна оширилиши мумкин

АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди, деб хабар берди «Блумберг» телеграм-канали.

Руминияда президентлик сайлови: Бухарест мэри етакчилик қилмоқда

Руминияда президентлик сайловининг иккинчи турида овозларнинг 90 фоизи санаб чиқилган ҳолда, Бухарест мэри — ҳокимият коалицияси номзоди 53,67 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.

Дуров Францияни Руминия сайловларига таъсир ўтказишга уринишда айблади

Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.

Исроил Ғазога озиқ-овқат импортига рухсат берди

Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаняхунинг идораси хабар берди.

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан янги меҳнат шартномасини 2027 йилгача имзолайди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта маълум қилди.

Ғазодаги ҳужумда бир кечада 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Сомалида ҳарбий хизматчиларнинг портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда СМС Сомали телеканали Ҳ ижтимоий тармоғида маълум қилди .

Мадриднинг асосий аеропортини 500 га яқин уйсизлар эгаллаб олган

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги асосий аеропортда яшовчи уйсизлар сони 500 нафарга етди.

Макрон: Ғазодаги вазият инсонпарварликка зид

Франсия президенти Эммануел Макрон Ғазо секторидаги гуманитар ҳолатни «инсонпарварликка зид» деб баҳолади.

Путин кўпроқ Украина ҳудудларини эгаллаб олишга қодир эканлигига ишонади, аммо Трампни қаттиқ асабийлаштиришни истамайди - CNN

Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.

Америка қамоқхонасидан 10 нафар маҳбус ҳожатхона тешигидан қочиб кетди - Reuters

Қочқинлар кетишдан олдин деворга табассум белгисини чизиб, "Биз айбдор эмасмиз" ва "Бу жуда осон бўлди, лол" деган хабарларни қолдиришга улгурди.

Favqulodda ҳолатларда нима қилиш керак?

Муҳим телефон рақамлари маълум қилинди.

FT: Путин АҚШ, Европа ва Украина тайёрлаган 22 банддан иборат сулҳ режасини ҳатто кўриб чиқишни ҳам истамади

Нашр манбаларига кўра, ушбу 22 банддан иборат режа Украина ва АҚШ амалдорлари ўртасидаги телефон суҳбатида батафсил муҳокама қилинган.

Россия Истанбул музокараларида Харкив ва Сумини босиб олиш билан таҳдид қилган — The Economist

Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.

АҚШ Европа қитъасидан қисман қўшин чиқариш масаласини муҳокама қилади

АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.

Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

Уларни калтаклаган 3 нафар ўқувчи ҳибсга олинган.

Жабалия вайроналари остидан инграган овозлар эшитилмоқда

Жабалиядаги гувоҳлар вайроналар остидан ҳамон фарёдлар эшитилаётганини айтмоқда.

Мединский: "ҳеч қачон русларни алдашга ва улардан бирор нарса ўғирлашга уринманг"

Мединский музокараларнинг биринчи куни ҳақида Бисмаркка нотўғри нисбат берилган иқтибослар билан сўзлади.

Албания бош вазири Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди

Албания бош вазири Эди Рама Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди.