2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистон 163 давлат орасида хавфсизлик ва тинчлик даражасига кўра 60-ўринни эгаллади. Рейтингда мамлакатлар ижтимоий барқарорлик, ички ва ташқи можаролар ҳамда жиноятчилик даражасига кўра баҳоланган.
26 май куни эълон қилинган жаҳон мамлакатларининг хавфсизлик ва тинчлик даражаси бўйича халқаро рейтингида Ўзбекистон 60-ўринни эгаллади. Ушбу баҳолаш 2024 йилдаги кўрсаткичларга асосланган бўлиб, дунё бўйича 163 давлат қамраб олинган.
Марказий Осиё давлатлари орасида эса Ўзбекистоннинг қўшниси Қозоғистон 59-ўрин билан етакчилик қилмоқда. Тожикистон — 72-ўрин, Қирғизистон — 78-ўрин, Туркманистон — 83-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткичлар минтақа давлатларининг умумий барқарорликка эришишга ҳаракат қилаётганини акс эттиради.
Жанубий Кавказ давлатлари орасида эса пасайиш қайд этилди: Озарбайжон 106-ўринга тушди (аввалги ўрни — 95), Арманистон 77-ўринга (66-дан), Грузия эса 100-ўринга (94-дан) пасайди.
Рейтингнинг энг юқори бешлигини Исландия, Ирландия, Австрия, Янги Зеландия ва Сингапур ташкил этди. Уларда жиноятчилик паст, ички сиёсий барқарорлик юқори ва ташқи можаролардан холи ҳисобланади.
Шу билан бирга, Россия ва Украина рўйхатнинг энг паст қисмида жой олган — Россия 156-ўрин, Украина эса 159-ўринда. Йемен сўнгги — 163-ўринни эгаллади. Бу давлатлардаги уруш ва ҳарбий можаролар уларнинг рейтингдаги жойига салбий таъсир кўрсатган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.