2024 йил декабрида қабул қилинган ҳукумат қарорига кўра, Ўзбекистон солиқ қўмитаси чет эл компаниялари томонидан солиқларни тўлиқ тўлаш бўйича назоратни кучайтиришни бошлади. Ушбу жараёнда банк карталари орқали тўловлар текширилиб, халқаро компаниялар номлари аниқланганда, уларнинг ҚҚС ҳисоботлари билан солиштирилмоқда.
Ўзбекистон солиқ органлари мамлакатдаги жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл компанияларига Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича мажбуриятлар ҳақида хабарнома юбормоқда. Бу ҳақида халқаро солиқ хабарномаси ахборот бермоқда.
Электрон хизматлар учун ҚҚС талаблари
2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, электрон хизматларни етказиб берувчи чет эл компаниялари, агар хизмат кўрсатиш жойи Ўзбекистон деб ҳисобланса, ҚҚС тўлаши ва рўйхатдан ўтиши шарт. Қуйидаги хизматлар ушбу қоидаларга тушади:
• Дастурий таъминот, шу жумладан, онлайн ўйинлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.
• Электрон китоблар, маълумотлар ва таълим материаллари, мусиқий ва аудиовизуал асарлардан интернет орқали фойдаланиш.
• Интернетда реклама хизматлари, шу жумладан, реклама жойлаштириш.
• Маҳсулот ёки хизматларни сотиш бўйича таклифлар жойлаштириш.
• Бошқа электрон хизматлар.
Чет эллик компаниялар юридик шахсларга хизмат кўрсатганда, ҚҚС тўлаш талаб этилмайди. Бу ҳолатда, Ўзбекистон юридик шахслари ҚҚСни мустақил равишда тўлайди (реверс-чардж механизми).
Онлайн бозорлар ва платформалар
Интернет орқали савдони ташкил қилиш ва автоматлаштирилган жараёнларда мижозлар ўртасида алоқани таъминлаш учун хизмат кўрсатувчи платформалар ҚҚСга тортилади. Агар чет эл компаниялари Ўзбекистондаги жисмоний шахслар ва тадбиркорларга хизмат кўрсатса, улар ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиши шарт.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.