Ўзбекистон беш мамлакат фуқароларининг Беларусга авиатранзитини тақиқлади

Ўзбекистон беш мамлакат фуқароларининг Беларусга авиатранзитини тақиқлади

Ўзбекистон беш мамлакат фуқароларининг Беларусга авиатранзитини вақтинча чеклайди. Бу ҳақда РИА Новости “Ўзавиация” агентлигидаги манбасига таянган ҳолда ёзмоқда.
“17 ноябрдан бошлаб Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон фуқаролари Ўзбекистон орқали Беларусга транзитни амалга ошириши вақтинча чекланади”, - дейилган хабарда.
Авиакомпаниялар Ўзбекистон орқали амалга ошириладиган транзит рейсларда ушбу чекловни эътиборга олган ҳолда чипта сотишни ташкил этиши лозим.
Чеклов дипломатик паспорт вакиллари ва Беларусда яшаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тааллуқли эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!