2023 йилнинг 26 мартидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкентдан Лондон, Франкфурт ва Рига шаҳарларига парвоз қилувчи авиақатновлар сонини оширмоқда. Бундан кўзланган мақсад йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, сайёҳлар оқимини кўпайтиришдир.
26 мартдан бошлаб Тошкент – Лондон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 2 мартадан 3 мартагача оширилади. Сешанба ва жума кунларидан ташқари, якшанба кунлари ҳам парвозлар бажарилади.
Uzbekistan Airways 29 мартдан бошлаб эса Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 3 мартадан 4 мартага кўпайтиради. Бундан буён Франкфуртга тўғридан-тўғри авиақатновлар душанба, чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Шунингдек, 29 мартдан Тошкент – Рига – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 3 мартагача оширилмоқда. Йўловчилар тўғридан-тўғри авиаташувларда душанба, чоршанба ва жума кунлари саёҳат қилишлари мумкин.
Шу билан бирга, Uzbekistan Airways ёзги парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан 28 мартдан Тошкент – Милан – Тошкент, 31 мартдан бошлаб эса Тошкент – Париж – Тошкент йўналишларида авиақатновларни йўлга қўяётганини маълум қилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти орқали 3% чегирма билан, шунингдек, “UzAirways” мобил иловаси, Узбекистан Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.