17 cентябрга ўтар кечаси Туркманистоннинг Фараб этрапи ва Ўзбекистоннинг Олот тумани ўртасидаги давлат чегараси қисмида ўтказилган рейд вақтида Аму-Бухоро каналида отишма содир бўлган, деб хабар бермоқда “Хроника Туркменистана” нашри.
Чегара ҳудудидаги канал кенглиги тахминан 80 метрни ташкил қилган. Чегарачилар ҳавога огоҳлантирувчи ўт очишган. Қарама-қарши соҳилдан ҳам ўқ узилган. Канал ўртасида қайиқда бўлган бир киши сувга сакраб, ўзбек қирғоғига сузиб кетган.
Шундан сўнг, икки томон ўртасида бир неча маротаба бир-бирларига қарата ўқ отилган. Аммо воқеа натижасида ҳеч ким шикастланмаган.
Туркманистонликлар 50та катта қутидаги Россияда ишлаб чиқарилган сигаретни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган Туркманистон фуқаросини қўлга олган.
Иш прокуратурага юборилган. Терговчилар сигареталар қаерга етказилганлиги ва қайси савдо дўконлари орқали сотилганлигини аниқлайдилар. Aйни пайтда ҳибсга олинганларга икки моддада - контрабанда ва қуролли қаршилик кўрсатишда айблов эълон қилинган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.