Уй олиб беришни ваъда қилган шахс фуқарони 20 минг АҚШ долларига "ухлатти"

Уй олиб беришни ваъда қилган шахс фуқарони 20 минг АҚШ долларига "ухлатти"

И.Маманов (исми шарифи ўзгартирилган) ўзига олдиндан таниш бўлган Ф.Аллаевга “Жиззах шаҳардаги кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиб бераман” деб алдаб, Ф.Аллаевнинг ишончига кириш мақсадида телеграмм ижтимоий тармоғидаги “Уй савдоси” номли гуруҳда сотувга қўйилган уйларнинг расмларини олиб, ушбу ижтимоий тармоқ орқали унга кўрсатиб, телеграмм ижтимоий тармоғида кўрсатган уйни сотиб олиб беришини айтиб, унинг қайнонаси Т.Самановадан Ф.Аллаевга тегишли бўлган жуда кўп миқдордаги, яъни 2020 йил 18 сентябрь куни 4.000 АҚШ доллари ҳамда октябрь ойининг бошларида 16.000 АҚШ доллари, жами 20.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Суд мажлисида И.Маманов айбига қисман иқрорлик билдирган бўлсада, унинг айби жабрланувчи ва гувоҳларнинг иш ҳолатини тасдиқлаб берган кўрсатувлари, шунингдек, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, чизма, фотожадвал, И.Мамановнинг паспорт нусхаси орқа томонига ёзилган тилхати, тақдим қилинган нарсани олиш ҳақида баённома, судга оид хатшунослик экспертизасининг хулосаси, фотожадвал, сўроқ, юзлаштириш баённомалари ҳамда судда текширилган ишончга сазовор бошқа объектив далиллар билан исботлан

Суд томонидан И.Мамановга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, И.Мамановга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

Дилшод Эшматов,

Жиззах вилоят судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!