Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ва туман Миллий гвардияси ходимлари билан ҳамкорликдакоррупциянинг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова хабар қилди.
Қўриқлаш бўлими биносида ўтган мазкур йиғилишда жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судья Муҳаммад Каюмов иштирок этди.
Бўлиб ўтган давра сухбати давомида туман суди судяьси Муҳаммад Каюмов Миллий гвардия ходимлари томонидан баённома расмийлаштиришда йўл қўйиладиган хатолар, холис ва гувохларни ишга жалб қилиш тартиби ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди. Аввало “Шахсни ушлаш жараёни қандай ўтиши керак? Ушлаб турилган шахснинг қандай ҳуқуқлари бор? Унга нисбатан жисмоний куч қўлланилиши мумкинми? Шахс қанча муддатга ушлаб турилиши мумкин?” каби саволларга жавоблар изланди.
“Дастлаб, ушлаб туриш нима эканлигига аниқлик киритдик. Ушлаб туриш маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноий фаолият билан шуғулланишга барҳам бериш мақсадида қўлланилади. Шунга кўра, ушлаб туришнинг икки тури мавжуд: маъмурий ушлаб туриш ва жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб туриш. Бундан ташқари, ИИО ходимлари шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган кишининг шахсини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларига боришини сўрашлари мумкин. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш МЖтКнинг 285-моддасига биноан маъмурий йўл билан ушлаб туриш қуйидаги ҳолларда қўлланилади. Яъни,
бошқа таъсир кўрсатиш чоралари қўлланиб бўлинганидан кейин маъмурий
башарти баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида тузиш имкони бўлмаган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун;
ишларнинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш мақсадида.
Шахсни қанча муддат ушлаб туриш мумкин? МЖтКнинг 288-моддасига биноан, маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас, алоҳида зарурат муносабати билан қонун ҳужжатларида бошқача муддатларнинг белгиланиши бундан мустасно. Агар шахс ўзининг шахси тўғрисидаги маълумотларни яширса ёки МЖтКнинг 288-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлардан бирини содир этган бўлса, у ҳолда 24 соатдан кўп бўлмаган муддатга ушлаб турилиши мумкин. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати ҳуқуқбузарни баённома тузиш учун олиб келиш пайтидан бошланади, маст ҳолдаги шахслар учун эса улар ҳушёр тортган вақтдан бошланади”, дейди туман суди судьяси Муҳаммад Каюмов.
Шу тариқа амалиётда дуч келинаётган камчиликларга керакли ва ўринли тушунтиришлар орқали барҳам берилди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон ҳукумати агар Исроил армияси Ливандаги нишонларга ҳужум қилишда давом этса, Қўшма Штатлар ва Исроил билан икки ҳафталик сулҳга содиқ қолиш мажбуриятини бажаришдан бош тортади.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.