Урганчлик ота фарзандлари учун 110 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлади

Урганчлик ота фарзандлари учун 110 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2020 йил 26 август кунидаги қарорига асосан қарздор Н.А.дан ундирувчи Ф.Х.нинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган.

Мустақиллик байрами арафасида фарзандларининг келажаги учун уларни моддий қўллаб-қувватлашни ният қилган ота фарзандларининг моддий таъминоти учун ундирувчи билан ўзаро келишган ҳолда 110 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!