Украина Трампнинг инаугурациясидан олдин ва ҳатто Трампнинг инаугурацияси пайтида ҳам "Россиянинг рамзий ҳарбий ва инфратузилма объектларига" Storm Shadow, ATACMS, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ракеталари ва дронлардан "ўта кучли" комбинацияланган зарба бериши мумкин, деб хабар беради AMVETS АҚШнинг юқори мартабали вакилларига таяниб.
Манбаларга кўра, Россиянинг мегаполисларидаги ҳарбий объектлар ва мудофаа саноати корхоналари, Қрим кўприги, нефт ва газ объектлари узоқ масофали ракеталар билан зарба беришга рухсат аллақачон “де-факто” берилган. Шу билан бирга, AMVETS таъкидлайдики, разведка маълумотларисиз ва Пентагон зобитларининг бевосита иштирокисиз Украина Қуролли Кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими атрофида хавфсиз маршрутлар қура олмайди ва парвоз миссияларини юклай олмайди, шунингдек, синхрон зарбани амалга ошира олмайди.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.
Қарор Президент Доналд Трамп ўзининг иккинчи муддатининг биринчи кунида Қўшма Штатлар БМТ соғлиқни сақлаш органидан чиқишини эълон қилганидан икки ҳафта ўтиб қабул қилинди.
Ал-Жазира хабар берганидек, Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни фаластинликларнинг мажбуран кўчирилиши этник тозалаш ва халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг кўплаб резолюцияларини бузиш эканлигини айтди.