Урганчдаги Ашхобод кўчасига кўчирилган аҳолига берилган компенсация пули Республика бюджетидан ссудага олинган бўлиб, ушбу маблағлар қайтарилади. Бу ҳақда Урганч шаҳар молия бўлими бошлиғи Жамшид Сапаев «Дарё» мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Урганчдаги Ашхобод кўчасидан Чондирқиёт қишлоғи ҳудудига кўчириб юборилган ва далада палатка ва чартак (капа) қуриб яшаётган, аммо 1—2 ойдан бери компенсация пулини ололмаётган аҳоли ва ҳокимлик ўртасида можаро юзага келгани, норози аҳоли 26 июль куни «Урганч—Хонқа» йўлини ёпиб қўйган.
Шундан сўнг вазиятга Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов аралашиб, 10 августгача компенсация бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини билдирган эди. Кейинроқ Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда юзага келган вазиятни ҳал қилиш учун бош вазир Абдулла Ариповни ҳудудга юборган. Ўша куни Миллий банкнинг Урганч бўлими ходимлари томонидан компенсация пуллари тарқатила бошлаган. Режага кўра, 27 июлнинг ўзида 207 та хонадон эгасига келишув шартномасида кўрсатилган компенсация пулининг 50 фоизи миқдорида — жами 21 миллиард сўм тақсимлаб берилиб, 10 августгача эса, барча хонадон эгалари билан 100 фоиз ҳисоб-китоб қилиниши режалаштирилган. Жами 394 та хонадон эгаси 70 миллиард сўмдан ортиқ компенсация пулини олиши кўзда тутилган.
«Дарё» мухбирининг «қандай молиявий режага асосланиб хонадонлар бошқа жойга кўчирилганди», деган саволга Урганч шаҳар молия бўлими бошлиғи Жамшид Сапаев «снос»ларга «Э-ИЖРО АУКЦИОН»дан тушган маблағлар эвазига қопланиши кўзда тутилганини айтиб ўтди.
«Вилоят бўйича маблағлар кам тушди. Июль ойи охирларида 1 миллиард 400 миллион сўм тушган бўлса, унинг ҳаммаси Ашхобод маҳалласидан кўчириб келинганларга ажратиб берилди. Умумий тушумни иккинчи чоракда режадан орттириб бажариш кам бўлганлиги сабабли уй эгаларини маблағ билан таъминлашда узилиш бўлди», — деди Сапаев.
Унинг қўшимча қилишича, бюджетдан «снос»га маблағ режалаштирилмагани сабабли республика бюджетидан қўшимча ёрдам сўралган.
«Республика бюджетидан 51 миллиард сўм ссуда ажратишни сўраб мурожаат қилган эдик. Лекин Республикада бюджетидан аввал биринчи даражали, яъни иш ҳақи ва бошқа тўловларни ёпиб бўлинганидан сўнг 40 миллиард сўм ажратилди. Албатта, ссуда — қарз, уни вилоятга тушган маблағлардан қайтарамиз», — деди у.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.