“Умра – 2023” мавсумининг навбатдаги босқичи бошланди

Бугун, 14 сентябрь куни “Умра – 2023” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Маълумот ўрнида, ҳар 3 кунда бир маротаба амалга ошириладиган авиақатнов юртимиздан Саудия Арабистонига йўл олади. Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади.
Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари (элликбоши) ҳамда малакали шифокорлар ҳамюртларимизга хизмат кўрсатади.
Зиёратчилар Мадинада “Сарая Ҳармоний”, Макка шаҳрида эса “Олян Мааси” сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади. Меҳмонхоналарда 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.
Умра ибодатини адо этувчилар 10 кун мобайнида икки ҳарамда тоат-ибодат билан машғул бўлиш билан бирга Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилишади.