Ўласи қилиб дўппосланган тошкентлик касалхонада вафот этди

Ўласи қилиб дўппосланган тошкентлик касалхонада вафот этди

Тошкент шаҳрида танишини ўласи қилиб дўппослаган фуқаро қўлга олинди.

ИИВ хабарига кўра, Мирзо Улуғбек тумани Қайнарсой кўчасида яшовчи 40 ёшли А.Л. уйида ўзаро жанжал туфайли таниши, Гёте кўчасида яшовчи 52 ёшли Ҳ.М.нинг боши ва қорин қисмига уриб-тепиб жароҳат етказган.  

Натижада Ҳ.М. касалхонага келтирилганида вафот этган. А.Л. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!