Украинага ёрдам бюджетимиз тугаяпти... - Пентагон

Украинага ёрдам бюджетимиз тугаяпти... - Пентагон

АҚШ дастлаб тасдиқланган ҳарбий бюджети доирасида Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда, бироқ бу маблағлар тугайди.

Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх маълум қилди.

"Биз Украинага жорий президентлик бюджетидан қолган маблағ билан ёрдам беришда давом этамиз. Маблағларимиз тугаш арафасида", - деди у.

Сингх қўшимча қилишича, Америка расмийлари Конгресс президент Байденнинг Украинага қўшимча ёрдам сўрашини яқин ҳафталарда қабул қилишига умид қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!