Украина Металлурглар федерацияси мамлакатда пўлат ишлаб чиқариш тўлиқ тўхтаганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Федерация вакили агентликка ҳозирда Украинада пўлат ишлаб чиқарилмаётганини тасдиқлаган.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленскийнинг собиқ матбуот котиби Юлия Мендель сентябрь ойида мамлакатда сўнгги 100 йил ичида биринчи марта бутун бир ҳафта давомида пўлат ишлаб чиқарилмаганини айтган эди. Бунга йирик металлургия корхоналарининг фаолияти тўхтаб қолгани сабаб бўлган.
Яқин вақтга қадар Украинада пўлат ишлаб чиқариш мамлакатдаги энг йирик «АрселорМиттал Кривой Рог» корхонасида, «Метинвест» гуруҳига тегишли «Запорожсталь» заводида ҳамда бир қатор кичикроқ корхоналарда давом этган.
«Метинвест» компанияси ижрочи директори офиси раҳбари Александр Водовиз 20 сентябрь куни Financial Times’га Украина пўлат ишлаб чиқариш саноатидан маҳрум бўлганини билдирган.
Сентябрь охирида Европадаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири бўлган ArcelorMittal Украина ҳукуматига Кривой Рог шаҳридаги корхонасини хавфсиз ва барқарор равишда қайта ишга тушириш имкони йўқлигини маълум қилди. Компания шу муносабат билан қарийб 1 миллиард долларлик активларни ҳисобдан чиқариши мумкинлигини билдирди.
Шунингдек, Украина назоратидаги Запорожье шаҳрида жойлашган «Запорожсталь» металлургия комбинати август ойида зарба берилганидан сўнг ишини тўхтатган.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.