Украина қўшинлари Херсонга йирик ракета ҳужуми уюштирди

Украина қўшинлари Херсонга йирик ракета ҳужуми уюштирди

Украина қўшинлари Херсон ва шаҳар атрофига йирик ракета ҳужуми уюштирди, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга туширилди, деб хабар берди РИА Новости агентлигига Херсон вилояти маъмурияти матбуот хизмати.

"Кеча кечқурун Украина қўшинлари Херсон ва шаҳар атрофига йирик ракета ҳужумини уюштирди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлади. Ракеталарнинг аксарияти тутиб олинди, бироқ, дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар бор", — деди маъмурият.

Уларнинг таъкидлашича, эҳтимолий вайронагарчилик ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда.

Таъкидланишича, ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот олинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!