Украина ҳукумати Россия билан олиб борилган уч йиллик кенг кўламли уруш давомида ҳарбий техника харид қилиш учун ишончсиз хорижий етказиб берувчиларга юзлаб миллион доллар сарфлаб, кўп маблағни зое қилди, деб хабар бермоқда Financial Times. Нашр Украина Мудофаа вазирлиги ҳужжатлари, ҳукумат ва суд материаллари, шунингдек, қурол сотувчилари ва ишлаб чиқарувчиларга таянади.
Ғарбий иттифоқчиларнинг ёрдамига қарамай, украин амалдорлари армияни зарур техника билан таъминлаш йўлларини излашга мажбур бўлган, аммо бу ҳар доим ҳам муваффақиятли бўлмаган. FT ёзишича, баъзида Киев кам танилган ширкатларга аванс тўлаб, ҳали ҳам етказилмаган техника учун жами $770 миллиондан ортиқ маблағ сарфлаган. Бошқа ҳолатларда эса ҳаддан ташқари юқори нархларда сотиб олинган қуроллар фойдаланишга яроқсиз ҳолатда етиб келган. Айрим етказиб берувчилар эса маблағларнинг йўқолишини Украинадаги ички келишмовчиликлар ва коррупсия билан боғламоқда.
Мудофаа вазирлиги ҳозирда қиймати $309 миллион бўлган яроқсиз шартномалар бўйича аванс пулларини суд орқали қайтариб олишга уринмоқда. Яна $460 миллионни эса музокаралар орқали қайтариш режалаштирилган.
FT маълумотларига кўра, Украина хорижий етказиб берувчилар билан 30 га яқин шундай шартнома тузган. Улардан бири америкалик Таннер Кукга тегишли “OTL Imports” компанияси билан тузилган бўлиб, қиймати 49 миллион еврога тенг. 2022-йил ноябрида компания 17,1 миллион евро аванс олган, аммо Киев ҳали ҳам ўқ-дориларни қабул қилмаган. Украина бу компанияга қарши Венадаги арбитраж судида ғалаба қозонган, бироқ пул ҳали ҳам қайтарилмаган.
Яна бир шартнома 155 мм артиллерия снарядларига оид бўлиб, америкалик “Regulus Global” компанияси билан тузилган. Украина давлат ширкати “Спетстеҳноекспорт” бу компанияга 160 миллион доллардан ортиқ аванс ўтказган. Украина томонининг фикрича, “Regulus” пулни ўз ишлаб чиқариш қувватларини оширишга сарфлаб, шартномани бузган. Компания эса айбловларни рад этиб, айнан “Спетстеҳноекспорт” шартномани бажармаганини айтмоқда, чунки аслида $500 миллион миқдоридаги шартноманинг 30% миқдоридаги аванс ҳақида келишилган эди.
Украинада бир қатор қурол харидларига жавобгар амалдорлар ишдан олинган, айримларига нисбатан коррупсия айбловлари билан жиноий ишлар қўзғатилган. Ҳозирда ўнлаб шартномалар текширилмоқда.
Шу билан бирга, баъзилар хорижий воситачилар ёрдамига мурожаат қилиш тўғри қарор бўлганини таъкидлайди: улар Украинага тўғридан-тўғри қурол сотишни истамаган давлатларда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни олишга кўмаклашган.
“Қурол сотувчилари — бу ўлим савдогарлари. Улар фақат ўз манфаатини ўйлайдиган, совуққон одамлар. Улар адолат нима деган тушунчани билмайди. Улар шунчаки: "Меники омборда бор, хоҳласанг ол, хоҳламасанг душингга сотаманъ, деб айтишади”, — деди FTга Украина собиқ мудофаа вазири Алексей Резников (2021-йил ноябрдан 2023-йил сентябригача вазир лавозимида ишлаган).
Собиқ вазир ўринбосари Денис Шараповнинг сўзларига кўра, уруш бошида юзлаб кичик ширкатлар қурол ва ўқ-дори таклифлари билан чиқиб, вазиятдан фойдаланишга уриниб кўрган. “Мен ҳар куни ўз бизнесини бошламоқчи бўлган одамларнинг ўнлаб тижорат таклифларини олардим”, – деди у. У Украина ҳарбийларининг уруш бошидаги ҳолатини “бор нарсалар билан ёнаётган уйни ўчиришга уриниш” деб таққослади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Украинани душман давлат деб биладиган Россия фуқароларининг улуши 2014 йилдан буён энг паст даражага тушди. Бу ҳақда 19 май, душанба куни эълон қилинган Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ҳисоботида маълум қилинган.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.