Украина НАТОга қўшилиш бўйича ўзининг "конституциявий мажбурияти"дан воз кечмайди.
Бу ҳақда Украина президенти аппарати раҳбари Андрей Ермак Американинг Axios порталига берган интервьюсида маълум қилган.
"Украина келажакда НАТОга ўтиш бўйича конституциявий мажбуриятидан воз кечмайди, лекин ҳозир биз ҳақиқатда яшаяпмиз. Биз НАТОда эмасмиз", - деди у.
АҚШнинг дастлабки режасида Киев хавфсизлик кафолатлари эвазига альянсга аъзолик ва НАТО қўшинларининг ўз ҳудудида бўлишини истисно қилиши керак эди.
Ермак, шунингдек, Дональд Трампнинг Украинадаги урушни тугатиш бўйича 28 банддан иборат тинчлик режасини “қабул қилиб бўлмайди, лекин бу аллақачон ўтмишда” эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Киев ва ЕИ ўртасидаги Женевада АҚШ билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Америка таклифи 19 бандга қисқартирилган эди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.