Россиянинг Калуга шаҳрида Украина дронлари ҳужуми оқибатида “Яндекс” компаниясига тегишли маълумотлар маркази зарар кўрди. Марказнинг бир нечта модули бутунлай ишдан чиққан. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Калугадаги маълумотлар маркази қурилиши 2022 йилда бошланган, унинг биринчи қисми эса 2023 йил декабрда ишга туширилган. Россиядаги энг йирик “Яндекс” маълумотлар маркази 3 800 дан ортиқ сервер жавонини жойлаштиришга мўлжалланган бўлиб, компаниянинг ўз хизматлари ва Yandex Cloud мижозларига хизмат кўрсатади. Ҳужум пайтида марказда қанча сервер бўлгани номаълум.
Ушбу марказ 2014 йилда очилган. “Яндекс”нинг учта суперкомпютеридан иккитаси айнан шу ерда жойлашган. Улар сунъий интеллект, жумладан, YandexGPT'ни ишлаб чиқишда қўлланади. Суперкомпютерлар зарар кўрган ёки кўрмагани маълум эмас.
Ҳужум ортидан Россиядаги бир қатор интернет хизматлари фаолиятида узилишлар кузатилган. Жумладан, фойдаланувчилар “Яндекс”, “Авито”, “Сиан”, Россия темирйўллари ва айрим оммавий ахборот воситалари сайтларига киришда муаммоларга дуч келган. Yandex Cloud'нинг Сасоводаги марказ билан боғлиқ хизматлари ҳам ишламай қолган.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.