Украина чемпионати ўйинлари махфий ўтказилиши мумкин

Украина чемпионати ўйинлари махфий ўтказилиши мумкин

Хавфсизлик нуқтаи назаридан Украина чемпионатининг янги мавсуми ўйинлари махфий ўтказилиши мумкин.

«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги теракт таҳдиди борлиги сабабли, ўйинларнинг ўтказилиш жойи ва вақтини эълон қилмасликни сўрамоқда.

Саволлар жуда кўп, ҳозир биринчи навбатда тақвим керак. Аммо у эълон қилинмаслиги, ўйинлар ҳақида фақат сўнгги паллада хабар берилиши мумкин», деди украиналик журналист Игорь Циганик.

Украина чемпионати 23 август куни старт олиши керак. Мавсумнинг очилиш ўйини «Шахтёр» иштирокида бўлади. Ҳозирча рақиб маълум эмас. Тахминга кўра, ўйин Киевдаги «Олимпийский» стадионида ўтказилади.

Украина чемпионатининг ўтган мавсуми уруш туфайли муддатидан олдин тугатилган ва «Шахтёр» клуби чемпион деб эълон қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!