“Украина бир шарт билан эртагаёқ Россия билан музокараларни бошлаши мумкин” — Зеленский

“Украина бир шарт билан эртагаёқ Россия билан музокараларни бошлаши мумкин” — Зеленский

Агар Москва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилса, Украина эртагаёқ Россия билан музокараларни бошлашга тайёр. Бу ҳақда Украина раҳбари Владимир Зеленский маълум қилди.

Россия бизнинг ҳудудларимизни тарк этса, эртагаёқ биз билан музокара бошлаши мумкин, — деди Украина раҳбари.

Зеленский иккинчи тинчлик саммитига ҳозирданоқ тайёргарлик кўрилаётганини қўшимча қилган. У, шунингдек, Швейцариядаги конференция якунлари бўйича қабул қилинган ҳаракат режаси иккинчи саммит олдидан Россия томонига етказилишини таъкидлаган.

Швейцария президенти Виола Амҳердга кўра, Украина бўйича бўлиб ўтган конференцияда турли нуқтайи назарлар мавжудлиги аниқланган.

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Швейцарияда Украина бўйича саммит иштирокчиларини Жорж Оруэллнинг машҳур китоби қаҳрамонлари билан солиштириб, конференция ҳудудини “қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини сақлаш учун мўлжалланган ҳовли”га қиёслаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!