"АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф октябр ойида Россия раҳбари Владимир Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков билан телефон орқали суҳбат ўтказган. Ушбу суҳбатда Уиткофф Ғазо бўйича келишувга ўхшаш шаклда Украина учун биргаликда тинчлик режаси ишлаб чиқишни таклиф қилган", дея хабар бермоқда нашр.
Bloomberg Уиткофф ва Ушаков ўртасида 14 октябрда бўлиб ўтган беш дақиқалик суҳбат аудиоёзувини тинглашга муваффақ бўлган.
"Уиткофф Ушаковга америкаликлар Ғазо бўйича 20 банддан иборат режа тайёрлаганини айтган ва Украина учун ҳам шунга ўхшаш ҳужжат яратишни таклиф қилган. У Россия расмийсига Путин бу масалани Трамп билан қандай муҳокама қилиши кераклиги бўйича маслаҳатлар берган. Жумладан, Уиткофф Зеленскийнинг шу ҳафта охирига режалаштирилган Оқ уйга ташрифидан олдин АҚШ ва Россия етакчилари ўртасида қўнғироқ ташкил қилишни тавсия қилган", дея ёзмоқда агентлик.
Октябр охирида Уиткофф Маямида Путиннинг яна бир маслаҳатчиси Кирилл Дмитриев билан учрашган. 29 октябрдаги алоҳида суҳбатда эса Дмитриев ва Ушаков тинчлик таклифи бўйича Москва ўз талабларида қанчалик қаттиқ туриши кераклигини муҳокама қилишган. Ушаков эса “максимал” талабларни илгари суриш тарафдори бўлган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.