Сўнгги пайтларда икки вазн чемпионларининг ўзаро жанг ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
UFC раҳбари Дана Уайт вазиятга ўз муносабатини билдириб, бу жанг яқин орада аниқ амалга ошмаслишини маълум қилди. Илия Топурия бугун ярименгил вазндаги UFC камарини Макс Холлоуэйга қарши жангда муваффақиятли ҳимоя қилган тақдирда ҳам енгил вазн чемпиони Ислам Махачевга "вызов" ташлай олмайди.
"Бу унинг илк чемпионлик ҳимоя жанги. Илия Исламнинг вазнига кўтарилишидан олдин ўз дивизионидагилар билан ҳисоб-китоб қилиб олиши шарт. Макс Холлоуэй худди шу йўлдан борганди. Яъни, олдин ўзини вазнидагиларни "тозалаб", кейин битта юқори дивизионга кўтарилганди. Ундан кейин Алекс Волкановски ҳам шундай қилди. Қоидаси ўзи шундай бўлади. Илиянинг ўзига ярименгил вазнда "вызов"лар кўп", - деди UFC раҳбари.
Аввалроқ, Дана Уайт Ислам Махачевга яримўрта вазн чемпионлик камари учун имконият тақдим этишини айтганди. Фақат бунинг учун Махачев тўртинчи чемпионлик ҳимоя жангида ҳам ғалаба қозониши шарт. Ҳозирча Ислам бу вазифани уч бор муваффақиятли уддалади.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.