Ўчириш имконсиз: Мўйноқда катта ёнғин содир бўлди

Ўчириш имконсиз: Мўйноқда катта ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ шаҳарчаси атрофидаги тўқайзорда катта ёнғин чиқан. Сабабини билмаймиз катта ҳудуд гектарлаб майдонда ёнғин чиқан, бу ёнғинда тўқайзордаги барча ҳайвонлар ўлиши мумкин" сарлавҳаси остида пост эълон қилинган.

Мўйноқ туман бўлими томонидан воқеа жойига бориб ўрганилганда, Мўйноқ туманидаги "Ушсай" ОФЙ ҳудудидаги "Мўйноқ қўлтиғи"даги қамишзорларда ёнғин юзага келиб чиққан.

Ёнғинни ўчириш имкони йўқ. Сабаби қамишзорлар бўйи сув ва ботқоқликдан иборат. Сувнинг кескин қайтиб кетиши сабабли ҳозирда қамишзор бўйидаги қамиш тублари аҳён-аҳёнда туташи давом этмоқда, шамол кучайганда эса тутун кўлами ортади.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!