U23 Осиё Кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 1-тур ўйинларига тайинлов олди

U23 Осиё Кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 1-тур ўйинларига тайинлов олди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 апрелидан 3 майига қадар Қатар яшил майдонларида U-23 Осиё кубоги мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган ва унда ишлаш учун 4 нафар вакилимиз ҳам чақирилган эди.

Ушбу мусобақанинг "Б" гуруҳи илк туридаги Жанубий Корея – БАА терма жамоалари ўртасидаги учрашувни вакилимиз Рустам Лутфуллин бошқарадиган бўлди. Қанотларда унга Санжар Шоюсупов ҳамда Алишер Усмонов ёрдам беришса, яна бир ҳакамимиз Фирдавс Норсафаров ВАР ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган.

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 16 апрел куни соат 20:30 да старт олади.

"Ҳакамларимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз!" - дейилади Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг расмий баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!