Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади

Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади

Асрлар давомида кўплаб цивилизацияларнинг бешиги бўлган Туркиянинг Анадолу маркази бугун ҳам диний урф-одатлари, анъаналари, фалсафаси ва бой маданий мероси билан ўзининг бетакрор руҳини сақлаб келмоқда. Бу қадимий ва барқарор маданий қатламлар ҳанузгача дунёнинг турли бурчакларидан келаётган сайёҳларнинг танловига катта таъсир кўрсатади.

Энг бой маънавий тажрибалардан бири — асрлар давомида ўз ҳикматлари билан инсониятга йўл кўрсатиб келаётган Жалолиддин Румий ҳазратларининг ўлмас меросидир. Улуғ алломанинг яратган билан учрашув (вуслат) куни сифатида эъзозланадиган Шаб-и арус маросими ҳар йили ўн минглаб зиёратчиларни Коня шаҳрига жалб қилмоқда.

Ҳар йили 7-17 декабрь кунлари ўтказиладиган Мавлоно Румийнинг вуслат кунини ёдга олиш маросими бу йил “Тинчлик вақти” шиори остида 752-марта нишонланади. Тадбир меҳмонлар ва зиёратчиларга 2008 йилдан бери ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мероси рўйхатидан муносиб ўрин олган, илоҳий муҳаббатнинг юксак тимсоли саналувчи Мавлавий Само рақсларини бевосита кўриш ва ҳис қилиш имкониятини тақдим этади. Ушбу ўн кунлик дастур давомида ўзининг чуқур илдиз отган тарихи, Салжуқийлар меъморчилиги ва ажойиб ошхона маданияти билан машҳур бўлган Коня шаҳри Мавлононинг маънавий меросидан илҳомланган жонли маданий марказга айланади. Маърузалар, шеър кечалари, само рақслари, кўргазмалар, театр саҳналари ва фототанловлар шаҳарга ўзгача руҳ бағишлайди.

Машҳур тасаввуф пешвоси, мутафаккир ва шоир Мавлоно Жалолиддин Румий вафот этаётган чоғларида атрофдагилар ва шогирдлари чуқур қайғуга тушади. Шунда Мавлоно Румий уларга “Бугун мен бир умр орзу қилган куним келди, ниҳоят Ёр висолига етаман! Бугун тўй оқшоми! Қайғуга ботмай, бу кунни байрам қилинг!, дея васият қилган эканлар. Мавлоно ўзининг бу сўнгги онини “Шаб-и арус”, яъни форс тилидан таржима қилинганда “тўй оқшоми” деб атаган ва уни илоҳий Зот билан “висол кечаси” сифатида талқин қилган. Шогирдлари эса бу васиятни садоқат билан адо қилдилар ва ҳар йили бу кеча қайғу билан эмас, балки байрам ва маънавий тафаккур руҳи билан нишонлаб келинади.

Мавлононинг донолиги

Жалолиддин Румий 1207 йил 30-сентябрда Балхда (ҳозирги Афғонистон) зиёли оиласида таваллуд топган ва кейинчалик Салжуқийлар пойтахти Коняга кўчиб ўтган. Унинг 1244 йилда Табризлик Шамс билан учрашуви ҳаётида янги саҳифа очди. Гарчи бу дўстлик Шамснинг сирли ғойиб бўлиши туфайли қисқа давом этган бўлса-да, Румийнинг маънавий оламини янада чуқур шакллантирди.

Румийнинг муҳаббат, садоқат ва руҳий камолот ҳақидаги таълимоти тезда шуҳрат қозониб, бутун дунёга ёйилди. “Ким бўлишингдан қатъи назар, яна кел! Яна кел!” деган чақириғи билан бутун дунёни илм олишга чорлаган. Унинг 25 700 га яқин байтдан иборат форс тилида ёзилган олти жилдли “Маснавийи маънавий” асари бугун ҳам маънавий адабиётнинг бебаҳо дурдонаси ҳисобланади. Мавлоно Жалолиддин Румий 1273 йилда 66 ёшида Коняда вафот этди ва узоқ кутган висолига эришди. Бугун ҳам унинг абадий мероси ёш авлоднинг ҳаётига маънавий нур ва илҳом бағишламоқда.

Коня шаҳрининг диққатга сазовор жойлари орасида Мавлоно музейи, Каратай мадрасаси, дунёдаги энг қадимги аҳоли масканларидан бири ва ЮНEСКО мероси сифатида эътироф этилган Чаталҳўюк неолит ёдгорлиги, шунингдек илк христиан меъморчилиги билан машҳур тарихий Силле ҳам алоҳида ўрин тутади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Эроннинг асосий мақсади нима?

Мамлакатнинг тактикаси бир неча босқичдан иборат.

Кўрфазда АҚШ учун нохуш вазият

Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда "тирик китоб" номи билан танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жаримага тортилди.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Америкаликларнинг қарийб ярми АҚШнинг Эрондаги ҳарбий амалиётидан норози

Сўровномада иштирок этган республикачиларнинг 42 фоизи агар Яқин Шарқда америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса ёки яраланса, бу кампанияни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида гапирди

Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.

Эрон Яқин Шарқдаги Исроил ва АҚШ базаларига гипертовушли ракета ҳужумини уюштирди

Операция тафсилотлари Эрон давлат телевидениеси томонидан эълон қилинди.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

Трампнинг Хитойга ташрифи тафсилотлари ошкор бўлди

South China Morning Post нашри манбаларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойга ташрифи давомида Пекиндан бошқа шаҳарларга бормайди.

АҚШ Исроилнинг Эрон ёқилғи инфратузилмасига берган зарбаларидан норози

Шанба куни Исроил Эрондаги 30 та ёқилғи омборига зарба берган

НАТО ҳаво мудофаа тизими Туркияда Эрон ракетасини уриб туширди

Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳонеттин Дуран маълум қилди.

Эронда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганлар мулки мусодара қилинади

Эрон Бош прокуратураси АҚШ ва Исроилнинг мамлакатга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи фуқароларга тегишли барча мол-мулкни мусодара қилмоқда.

Андижондаги ЙТҲ оқибатида ака-ука вафот этди

Воқеа 2 март куни соат тахминан 23:00 да содир бўлган. 32 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган

Германияда турар жой биносига метеорит тушди

Полиция вакили DPA агентлигига қулаган метеоритлар бошқа ҳудудлардаги томлар ва уйларга ҳам зарар етказганини билдирган.

Баҳрайнда йирик нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

Bapco компанияси форс-мажор ҳолатини эълон қилди, бу эса заводнинг ёнилғи етказиб беришни тўхтатишидан далолат беради.

Исфаҳондаги ядро объекти жиддий шикастланган

Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирча бу баёнотларга изоҳ бермади

Буюк Британия HMS Prince of Wales авиаташувчи кемасини Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёрламоқда

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Эрон давлат радио ва телевидениеси хабар берди.

Brent нефтининг нархи 86 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозининг ёпилиши нефть таъминотида узоқ вақт давомида узилишларга олиб келиши мумкин, бу эса “қора олтин” нархининг кўтарилишига олиб келади.

Медведев араб давлатларига АҚШ базалари улар учун таҳдид эканини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.

Эронга қарши уруш яна бир неча ҳафта давом этиши мумкин

Бу ҳақда Axios манбаларига таяниб хабар берди.

Трамп Эронга кескин талаб қўйди

Трамп Эронни «шартсиз таслим бўлишга» чақирди.

Италия мудофаа вазири: Исроил ва АҚШ халқаро қонунларни бузди

Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.

Эрон янги ҳужумлар тўлқинини бошлади

IRIB ахборот агентлиги хабар беришича, Эрон ракета ҳужумларининг янги тўлқинини бошлади.

Эрон Абу-Дабидаги АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди

Эрон Абу-Даби халқаро аэропорти яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди, деб хабар қилди IRIB ўзининг Telegram каналида.

Таҳлилчи: Эрон инқирози еврога жиддий хавф туғдирмоқда

Бу ҳақда Alfa-Forex мижозларни қўллаб-қувватлаш ва савдо бўлими раҳбари Александр Шнайдерман маълум қилди.

Оқ уй: АҚШда кўпчилик билмайдиган қурол захиралари мавжуд

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт 5 март куни Time журналига маълум қилди.

Экспертлар: Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо йўқ

Экспертлар фикрича, Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо мавжуд эмас.

Эрон Озарбойжонга қилинган дронлар ҳужумида Исроилни айблади

Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.

БМТ Эрондаги мактабда рўй берган мудҳиш ҳодисани текширишни талаб қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.