2024 йилга келиб Россия расмийлари Google’дан ўз платформаларидан 784 000 та контентни олиб ташлашни талаб қилишди. Бу ҳақда 1 май, пайшанба куни журналистлари Google’нинг шаффофлик ҳисоботини таҳлил қилган Верстка интернет нашри хабар берди.
Қайд этилишича, юқорида қайд этилган кўрсаткич ўтган йил даражасидан 20 фоизга юқори ва 2009 йилда тегишли статистик маълумотлар эълон қилинганидан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Россия расмийлари олиб ташлашни талаб қилаётган контент ҳажми кетма-кет 14 йил давомида ҳар йили ортиб бормоқда, дея таъкидлайди муаллифлар.
"Украинага тўлиқ миқёсда бостириб киришдан кейинги уч йил ичида бундай контент ҳажми деярли икки баравар кўпайди – 2021 йилда Google’га атиги 393,7 минг контентни олиб ташлаш бўйича сўровлар келиб тушган”, — дейилади нашрда.
Верстканинг аниқлик киритишича, Россия расмийлари 2024 йилда олиб ташламоқчи бўлган контентнинг деярли 95 фоизи (741,7 минг бирлик) Google қидирув натижаларидаги ҳаволалардир. Қолган 5% (39,2 минг бирлик) YouTube видеохостинг сайтида жойлаштирилган видеолардир.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.