Туркиядаги сув тошқинлари оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Шанлиурфа провинциясида тўхтовсиз ёмғир туфайли сув тошқинлари содир бўлди, дея хабар берди Аnadoly.
Касалхонани сув босган, мактабларда дарслар тўхтатилган. Ҳозирда сув тошқинлари оқибатида 5 киши ҳалок бўлган.
Шанлиурфа муниципалитети мэри Зейнел Абидин Беязгул, «Бедарак йўқолганлар ҳақида хабарлар бор эди, аммо аниқ маълумот йўқ» деди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).