Туркияда Хитой автомобиллари учун божлар июль ойидан бошлаб 40 фоизга ошади

Туркияда Хитой автомобиллари учун божлар июль ойидан бошлаб 40 фоизга ошади

Хитойдан Туркияга олиб кириладиган барча автомобиллар учун божхона тўловлари 7 июлдан бошлаб 40 фоизга оширилади.

Бу ҳақда Туркия президенти Тойиб Эрдўғон ҳукуматнинг Resmi Gazete нашрида чоп этилган фармойишида айтилади.

Бож бензин, дизель, гибрид ва электр транспорт воситаларига тегишли. Унинг минимал миқдори 7 минг долларни ташкил қилади.

Мутахассисларнинг фикрича, божхона тўловларининг ошиши Туркия расмийларининг импортни чеклаш ва жорий ҳисоб тақчиллигини камайтириш истаги билан боғлиқ. Ўтган йили Туркия Хитой электромобилларига бож тўловларини оширди.

Мамлакат ҳукумати май ойи охирида 75,5 фоизга етган инфляцияга қарши қаттиқ пул-кредит сиёсатини олиб бориш ва жорий ҳисоб тақчиллигини пасайтириш йўли билан курашиш чораларини кўрмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!