Туркияда президентлик сайловларида қатнашган хорижлик сайловчилар сони эълон қилинди

Туркияда президентлик сайловларида қатнашган хорижлик сайловчилар сони эълон қилинди

Туркиядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида 22 май оқшомига қадар 1,5 миллиондан ортиқ сайловчи хорижда овоз берди.

Овоз бериш жараёни 20 май куни бошланди.

Туркия Олий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва чегара пунктларида жами 1 миллион 585 минг 334 киши овоз берган.

Хориждаги дипломатик ваколатхоналарда овоз бериш 24 майгача, чегара пунктларида эса 28 май маҳаллий вақт билан соат 17:00 гача давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!