Туркияда ҳужумга учраган украиналик модель юзасидан чоралар кўрилди — Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Туркияда ҳужумга учраган украиналик модель юзасидан чоралар кўрилди — Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Олдинроқ 2020 йил 31 июль, жума куни кечаси Чешме шаҳрида украиналик модель қиз билан содир бўлган воқеа ҳақида маълумот бергандик. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси "Aniq.uz"га воқеа юзасидан изоҳ берди. Унда шундай дейилади:

"Дунёнинг энг кўп ташриф буюрадиган ўлкаларидан бири Туркияда меҳмонлар соғлом ва осойишта таътилни хавфсиз ўтказиш учун зарур бўлган тадбирлар ҳар доим энг юқори даражада амалга оширилади.

2020 йил 31 июлда, жума куни кечаси мамлакатимизнинг етакчи сайёҳлик марказларидан Чешмеда, бир меҳмонимиз дуч келган исталмаган ҳодисадан кейин, барча тегишли муассасалар, хусусан, Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазирлиги чоралар кўрди. 

Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ўзининг ижтимоий тармоқдаги баёнотида: "Мен жума куни кечқурун Чешме шаҳрида, туристик ҳудудида асло содир бўлиши керак бўлмаган воқеани айниқса бир аёлга нисбатан қилинган бундай хунук ҳужумни қоралайман. Бу қабул қилиб бўлмайдиган тентаклик ҳеч кимга фойда келтирмаслигини биргаликда кўриб чиқамиз", деб ёзди.

Туркияда ҳужумга учраган украиналик модель юзасидан чоралар кўрилди — Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

 

“Чешме МомоБичда содир бўлган бахтсиз воқеа сабабли, барча азиз турк фуқароларига менинг дардим билан ўртоқлашгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман, мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат, Туркияда вақт ўтказиш ҳар доим жуда мароқли.

Туркия ҳукумати Мадният ва Туризм вазири жаноб Мехмет Нури Эрсой ва ҳукумат вакили Омер Челикга ушбу мавзуга бефарқ бўлмаганликлари учун алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Турк тизимининг ҳақиқий адолати билан бу тезда ҳал қилиниши ва айбдорлар зудлик билан жазоланишини биламан.Туркияда таътил ўтказиш жуда ёқимли эканлигини билишингизни хоҳлайман ва барчани бу ерда Туркияда мароқли дам олишга таклиф қиламан”, деб ёзди украиналик модель ўз Instagram саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!