Туркия ва Тожикистон мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолади

Туркия ва Тожикистон мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолади

Туркия ва Тожикистон мудофаа департаментлари ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномаси ва молиявий ёрдамни амалга ошириш бўйича протокол имзоланди.

Ҳужжатни Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гулер ва Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо имзолади.

Истанбулдаги IDEF 16 халқаро мудофаа кўргазмаси доирасида бўлим бошлиқларининг музокаралари натижасида келишувларга эришилди.

Истанбул IDEF-2023 16 ҳалқаро мудофаа саноати кўргазмасига мезбонлик қилмоқда. Ҳарбий-саноат комплексининг янги маҳсулотларини намойиш қилиш учун дунёдаги энг йирик майдонлардан бири бўлган кўргазма TÜYAP кўргазма марказида бўлиб ўтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!