Туркия ва Исроил раҳбарлари дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклашга келишиб олди

Туркия ва Исроил раҳбарлари дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклашга келишиб олди

Туркия ва Исроил раҳбарлари дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклашга ва икки давлат элчиларини пойтахтларга қайтаришга келишиб олдилар.

Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси хабар берди.

Туркия ва Исроил 2010-йилги Ўрта Ер денгизидаги воқеадан сўнг ўз элчиларини қайтариб олган эди.

Кейин турклар бошчилигидаги бир гуруҳ кемалар Исроилнинг Ғазо сектори блокадасини бузиб ўтишга ҳаракат қилди. Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувда 10 нафар турк ҳалок бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!